Янги Қўйлиқ деҳқон бозоридаги ижара ҳуқуқи сотуви бошланди
06-07-2021
60 га майдонда барпо этилган Ўзбекистондаги илк агрокомплекс —“Food City” ўз тадбиркорлик фаолиятини яратиш истагида бўлганлар учун яхши имкониятдир.

Бундай агрокомплекслар дунёнинг энг тараққий топган Франция, Германия, Австралия, Италия ва Россия каби мамлакатларида ҳам мавжуд бўлиб, тадбиркорлар ва харидорлар учун катта қулайликлар яратади. Янги комплексдаги дўконларда улгуржи нархларда сотиб олиш ва маҳсулотни тўғридан тўғри етказиб бериш каби КРОСС-ДОК тизимида амалга ошириш мумкин.
Янги қурилган Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги савдо шохобчалари (майдончалари) ўз ижарачиларини кутмоқда.
Ижара ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича ўтказиладиган Танлов тўғрисида 7 июнда эълон қилинди ва талабгорларнинг аризалари 7 июлга қадар қабул қилинади.
Янги Қўйлиқ деҳқон бозори манзили: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани